БУНДАЙ ТОРТДАН СУНГ БОШКА ТОРТ РЕЦЕПТ ИЗЛАМАЙСИЗ! НЕРЕАЛЬНО ВКУСНЫЙ ТОРТ! РЕЦЕПТЫ ТОРТОВ!

0 Просмотры
Издатель
На канале очень много рецепты. Подписывайтесь на наш канал https://www.youtube.com/channel/UCeg_rPsVxt9tOW_nLnjlIyw
_____________________________________________

Байрам дастурхонлари учун каттагина юмшок, майин, барчага бирдек ёкадиган хаттоки бир зумда тугаб кетадиган баракали торт рецепти билан танишинг. Бундай тортдан сунг бошка торт рецепт изламайсиз. Шунчалар майин булганки хаттоки чайнаш хам шарт эмас.

Биринчи иш Бисквит пишириб олинади.

Идишга курук масалликлар ун, какао, кавартма (разрыхлитель), ванилин солиб яхшилаб аралаштирилади ва четга куйилади. Катта бошка идишда 2 та тухум ок сариги билан бирга миксерни энг паст тезлигида купиртириш бошланади. Уртача икки минутда тухум купира бошлайди ва шакар булакларга булиб кушилади. Миксерни энг баланд тезлигида оппок ва куюк булгунча уртача 8 минут давомида купиртирилади. Видеода тулик курсатилган. Сунг сут ва хидсиз усимлик ёги кушилади ва венчик ёрдамида номига аралаштирилади. Тайёрлаб куйилган унли аралашма оз оздан кушилади ва венчик ёрдамида аралаштирилади. Кайнок сув хам унли аралашма билан бирга оз-оздан кушиб бисквит хамири тайёрланади. Колипга солиб кизиб турган духовкада 160 градусда 50-55минут давамида пиширилади. Духовка тепа паст ёник холда пиширдим. Бисквитни чуп ёрдамида текшириб олинади тулик пишиб чикгач, совутгани олиб куйилади.
Бисквит пишгунча заварной крем тайёрлаймиз.

Иккинчи иш Заварной крем.

Таги калин идишга тухум ва шакар солиб яхшилаб венчик ёрдамида аралаштирилади, купиртириш шарт эмас. Сунг ун, ванилин кушилади ва кумоклари колмагунча аралаштирилади. Сут кушиб урта оловга куйилади. Куюк каша холатига келгунча тинмай аралаштирилади. ДИККАТ: эъборли булинг тез таги олиб колмасин, куйиб кремдан ёкимсиз хид келиб колмасин. Агар кремни силлик холатда куюлишига улгурмасангиз, оловдан олинг ва венчикда яхшилаб аралаштиришда давом этинг. Ва яна оловга куйиб керакли холатгача аралаштиринг, крем кайнашни бошлайди. Шу холатда 1-2 минут давом этамиз ва крем тайёр булади. Бошка идишга олиб устига плёнка бекитиб видеода курсатилган тулик совутгани олиб куйилади.

Бисквит юмшок ва майин пишади. Совуган бисквитни 3 булакга булиб олинади.

Хона хароратида турган сарёгни 82,5% катта идишга солиб миксерни паст тезлигидан купиртириш бошланади. Оппок булгунча купиртирилади. Тулик совуган заварной кремдан оз-оздан кушиб миксерни энг балан тезликда купиртириш давом этилади. Шу кетма-кетликда заварной крем тулик тайёрлаб олинади. ДИККАТ: заварной крем усти совуганга ухшагани билан ичи тулик совумаган булади, шунинг учун тулик бир неча соатга совутгани куйинг. Агар заварной крем тулик совумаса сарёгни эритиб юборади ва сарёг ва заварной крем харорати бир хил булиши шарт.
Куюк хохлаган шаклни ушлаб турадиган крем тайёр булади.

Учинчи иш Торт йигилади

Бисквит булаклари табга караб намланади. Манда сув ва шакардан сироп. Заварной крем тулик учдан бир кисми сиропланган бисквит устига бир текисда суртилади. Иккинчи бисквит куйилади ва сироплаб крем суртилади. Учинчи бисквит энг таг кисми усти текислашга осон булиш учун таг кисми устига ишлатилади. Аввал бисквит намланади ва рем устидан ёпилади. Колган крем билан усти ва ён томонлари бир текисда суртиб олинади. Видеода тулик курсатилган.
Безатиш учун крем тайёрлаб олгунча тайёр тортни музхонага (холодильник) куйиб куйилади.

Туртинчи иш Безак учун крем тайёрланади.

Хона хароратида турган сарёгни 82,5% миксерни энг паст тезликда оппок булгунча купиртирилади, сунг шакар кукуни оз-оздан кушиб миксерни энг баланд тезликда купиртирилади. Сунг творожный сыр икки булакга булиб кушилади ва купиртирилади. Агар крем роса куюк булса 2 ош кошик сут оз-оздан кушиб купиртирилади. Эътиборли булинг крем суюлиб кетмасин. Бу кремни музлатгичда (холодильник) саклаш мумкин.

Безак учун яна ирискадан варенной сгушонной молокодан фойдаландим. Икки ош кошик ирискага кайнок икки ош кошик сут кушиб яхшилаб кумоклари колмагунча аралаштирилади ва тайёр. Хохишга караб шоколаддан фойдаланса хам булади.

Бешинчи иш Торт безатиш.

Торт устидан яна бир текисда унчалик калин килмай крем суртилади. Эритиб олинган ирискадан четларига окизилади. Ва колган кремдан устига ва таг кисмига гуллар билан безатилади. Безатиш хохишга караб албатта. Тайёр торт бир бирига маззаси утиш учун 4-5 соатга ёки кечаси билан колдирилади.

Эъслатиб утаман торт учун ишлатилган барча масалликлар хона хароратида булган. Бири совук сири иссик булмасин.

Албатта тайёрлаб куринг ва якинларингизни кунглини олинг.
агар видео ёкган булса лайк босишни унутманг ва уз фикр мулохазангизни изохларда (комментария) кутиб коламан.

Видеони тулик холати билан курсатиб ва ёзиб тушунтиришга харакат килди. Эътиборингиз учун катта рахмат.

СМОТРИ НА КАНАЛЕ UZBEK AYOLI
манты узбекский
https://www.youtube.com/watch?v=Wrd85uhhkmA&t=216s
большое торт наполеон
https://www.youtube.com/watch?v=Yp4z1LfJUbk
#торты#тортлар#uzbekayoli#рецепты#выпечка#кулинария#простыерецепты#торт#ozbekayoli#pishiriqlar#какприготовить#рецептытортов#крем#uzbekayolipishiriqlar#вкусныйвыпечка
Категория
Торт
Комментариев нет.